Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Украинанинг 6 минг кв км ҳудудини беришни талаб қилмоқда – Вэнс
АҚШ вице-президенти сўзларига кўра, бу ҳудудлар ҳали ҳарбий куч билан босиб олинмаган.
Фото: Reuters
АҚШ вице-президенти Жеймс Вэнснинг айтишича, Россия Украинага ҳудудий талаблар қўйган ва ҳозир Киев назорати остида бўлган тахминан 6 минг квадрат километр майдонга даъвогарлик қилмоқда. Бу ҳақда у One America News телеканалига берган интервюсида айтиб ўтди.
«Руслар тахминан 6 минг квадрат километр майдонни хоҳлаяпти, улар ҳали ҳарбий куч билан босиб олинмаган. Руслар шуни истаяпти», деди у.
Шу билан бирга, Вэнс президент Доналд Трамп агар Украинадаги можаро ҳал қилинса, Россия билан яқинроқ иқтисодий ҳамкорликка эришиш ниятида эканини айтди.
«Россия сизга ёқадими ёки йўқми, уларнинг можаро ҳақидаги далилларига қўшиласизми ёки йўқми, оддий факт бор: уларда кўп нефт, кўп газ, кўп минерал ресурслар бор», деб таъкидлади Вэнс.
Аввалроқ Кремл бундан бошқа талабларни ҳам илгари сургани хабар қилинганди: 2022 йилда аннексия қилинган ҳудудлардан Украина қўшинларини олиб чиқиш, НАТОга қўшилишдан бош тортиш, Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олиш. Агар шартлар қабул қилинмаса, Россия ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга ваъда берган.