Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
VILLEXPO – BYD’нинг мобил кўргазмаси Ўзбекистон бўйлаб сафарда
VILLEXPO — бу BYD брендининг Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб саёҳат қилувчи, замонавий форматдаги мобил кўргазмаси.
Фото: BYD
Ушбу лойиҳанинг дастлабки босқичида, махсус жиҳозланган мобил шоурум ва очиқ майдончада ташкил этиладиган тадбирлар Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Урганч шаҳарлари аҳолиси ҳамда меҳмонларига BYD брендининг замонавий электромобиллари, илғор технологиялари, жонли ва интерактив саҳна дастурларини бир жойда жамлаган ҳолда тақдим этади.
VILLEXPOʼда сизни нималар кутади?
Саҳна дастурлари ва танловлар. ДЖ шоу, рақс чиқишлари; BYD викторинаси ва кун давомида совринли ўйинлар.
Суперкар шоулари: Yangwang U8 вa B5’нинг 360° бурилиш, релсларда кўтарилиш каби имкониятлари жонли намойиш этилади.
BYDʼнинг расмий сотувдаги барча моделлари билан танишув: автомобилларга кириб кўриш, суратга тушиш, “тест-драйв”да қатнашиш ва BYD мутахассисларидан батафсил маълумот олиш.
Технология зоналари: Blade Battery, e-Platform 3.0, DM-i гибрид тизими, aқлли бошқарув тизимлари ва булутли хизматлар ишлаш тамойилларини амалда кўриш.
Мобил Expо: BYD тарихи, фаолияти билан яқиндан танишиш ва Ўзбекистондаги BYD завод ҳақидаги қисқа ҳужжатли филм намойиши.
Махсус таклифлар ва совғалар
VILLEXPO эсдалик совғалари: тадбир давомида бир неча маротаба ўтказиладиган ўйинлар ва танловлар орқали топширилади.
Харидорлар учун бонуслар: кўргазма кунларида расмий BYD дилерларига ташриф буюрган меҳмонлар турли совғаларни қўлга киритади.
Яна бир янгилик: Янги BYD UzPride тақдимоти
BYD, шунингдек, SONG PLUS DM-i UzPride моделини намойиш қилмоқда — ўзбек тилидаги тўлиқ интеграциялашган интеллектуал овозли ёрдамчи ва мултимедиа тизимига эга дунёдаги биринчи автомобил.
У қуйидагиларни тақдим этади:
Автомобилнинг асосий функциялари ва infotainment (мултимедиа) тизимида ўзбек тилидаги табиий овозли бошқарув.
Қурилма ичида (офлайн) ишлаш — тармоққа уланмасдан овозли ёрдамчидан фойдаланиш имконияти.
Тўлиқ тизим интеграцияси — автомобил ичида тезкор жавоблар ва узлуксиз фойдаланувчи тажрибаси.
Ташриф буюрувчилар VILLEXPO’да SONG PLUS DM-i UzPride’ни синаб кўришлари ва ўзбек тилидаги овозли бошқарув автомобил бошқариш тажрибасини қандай яхшилашини амалда кўришлари мумкин бўлади.

Қачон ва қаерда?
VILLEXPO дастлаб Ўзбекистоннинг тўртта йирик шаҳрида ўтказилади:
Самарқанд: 12–14 сентябр
Навоий: 19–21 сентябр
Бухоро: 26–28 сентябр
Урганч: 3–5 октябр
Ҳар бир шаҳарда тадбирларнинг аниқ манзили ва кунлик дастур бўйича маълумотлар BYD Central Asiaʼнинг расмий каналларида эълон қилинади.
BYD ҳақида
BYD компанияси 1994 йил ноябр ойида ташкил этилган бўлиб, технологик инновациялар орқали ҳаёт сифатини яхшилашга бағишланган юқори технологияли, халқаро компания ҳисобланади. 30 йиллик ривожланишдан сўнг, компания 20 нафар ходимдан 1,000,000 кишигача, 30 дан ортиқ саноат парклари ҳамда дунё бўйлаб 40 дан ортиқ филиалларга кенгайди. BYDʼнинг янги энергия транспорт воситалари бугунги кунда 6 қитъадаги 100 дан ортиқ мамлакат ва минтақада, 400 дан зиёд шаҳарларда фаол фойдаланилмоқда.
Қўшимча маълумотларни BYD Central Asiaʼнинг расмий саҳифаларидан олишингиз мумкин:
Расмий ишонч телефони: 1811| Веб-сайт | Instagram | Facebook | Telegram
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
12:00 / 03.12.2025
BYD E-Mobility Festa 2025: ATTO 8 расмий тақдимоти ва кенг кўламдаги тадбирлар дастури
19:00 / 02.12.2025
BYD аккумулятор тизимидаги хавфли нуқсон туфайли қарийб 90 минг автомобилни қайтариб олади
19:00 / 12.11.2025
BYD’да ўтказилган синов: “мих билан тешиб кўриш” тести
14:58 / 05.09.2025