Жаҳон | 10:39 / 11.09.2025
2954
1 дақиқада ўқилади

ФТБ Чарли Киркнинг қотиллигида гумонланувчини озод қилди

ФТБ консерватив фаол Чарли Киркнинг ўлдирилишидан бир неча соат ўтиб ҳам қотилни топа олмади.

Фото: George Frey/Getty Images/AFP

ФТБ раҳбари Кэш Пателнинг 11 сентябр, пайшанба куни маълум қилишича, аввалроқ ФТБ томонидан қўлга олинган, консерватив блогер ва фаол Чарли Киркнинг ўлдирилишида гумон қилинган шахс озод этилди.

«Қўлга олинган шахс ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан сўроқ қилинганидан сўнг қўйиб юборилди. Бизнинг терговимиз давом этмоқда ва биз шаффофлик учун маълумотларни эълон қилишда давом этамиз», деб ёзган Пател X ижтимоий тармоғида бошқа тафсилотларни келтирмаган ҳолда. Киркни отиб ўлдирган шахсни қидириш ҳали ҳам давом этмоқда.

Қўлга олинган шахс ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган. Шу билан бирга, полиция дастлаб суиқасд уюштиришда бошқа гумонланувчини қўлга олди, бироқ деярли дарҳол ушланган шахс аслида Киркнинг қотили эмаслигини аниқлади, шундан сўнг қидирув давом этди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид