Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Сано шаҳрига зарба берди: 35 киши ҳалок бўлди
Исроил армияси 10 сентябрь куни Яман пойтахти ва шимолдаги ал-Жавф вилоятига зарба берди. IDF зарбалар ҳарбий лагерларга берилганини айтмоқда. Ҳусийлар эса Исроилнинг нишони «соф фуқаролик объектлари» бўлганини билдирди.
Фото: Reuters
Reutersʼнинг ёзишича, бу зарбалар Ғазодаги уруш оқибатида кенгайган Исроил ва ҳусийлар ўртасидаги ҳужум ва қарши ҳужумлар силсиласининг навбатдаги бўлаги ҳисобланади. Исроил армияси ҳарбий лагерлар, ҳусийларнинг ҳарбий «тарғибот» департаменти штаби ҳамда ёнилғи омборини нишонга олганини билдирди.
«Бу зарбалар Исроил давлатига қарши ҳусий режими томонидан бошқарилган ҳужумларга жавобан амалга оширилди. Ўша пайтда дронлар ва ер-ер ракеталари Исроил ҳудуди томонга учирилган эди», — дейилади Исроил армияси баёнотида.
Ҳусийлар вакили эса Исроил ҳарбий объектларни нишонга олганини рад этди. «Уларнинг зарбалари соф фуқаролик объектларига қаратилган», деди у. Унга кўра, икки газета таҳририяти ҳужум остида қолган, натижада журналистлар ва йўловчилар ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланган. Лекин у рақамларни келтирмади.
Сано аҳолиси Reutersʼга берган маълумотига кўра, ҳужум икки тоғ орасида жойлашган ва қўмондонлик маркази сифатида ишлатиладиган масканга қаратилган. Гувоҳлар Исроил зарбалари Ҳусийлар мудофаа вазирлигини ҳам нишонга олганини айтди.
Ҳусийлар соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳужумларда 35 киши ҳалок бўлган, 131 киши жароҳатланган.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган ҳусийлар сўнгги йилларда Қизил денгиздаги кемаларга ва Исроилга ҳужумни фаоллаштирди. Улар буни Ғазодаги фаластинликларга бирдамлик рамзи, деб таърифлашади. Исроил эса жавобан Яман ҳудудидаги ҳусийлар назоратидаги ҳудудларга, жумладан стратегик Ҳудайда портига зарба бериб келмоқда.
Мавзуга оид
13:42
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025
“Нетаняҳу учун қулай сиёсий фон яратиляпти” — Фарҳод Каримов
18:14 / 30.11.2025