Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилнинг Доҳага ҳужуми фонида нефт нархлари бироз кўтарилди
Исроилнинг Қатар ҳудудидаги Ҳамас етакчиларига ҳужуми ва АҚШ президенти Доналд Трампнинг Россия нефтини харид қилувчиларга нисбатан жиддий тариф чораларини қўллаш ҳақидаги баёноти глобал энергия бозорида кескинликни кучайтирди.
Фото: REUTERS/Dado Ruvic
Бу воқеалар фонида Брент маркали нефт нархи 0,53 фоиз, West Texas Intermediate (WTI) эса 0,57 фоизга ўсди, деб ёзмоқда Reuters нашри.
Дастлаб нархлар қарийб 2 фоизгача кўтарилди, бироқ кейинчалик нарх ошиши бироз пастлади ва савдо якунида ўсиш +0,5–0,6 фоиз атрофида қайд этилди.
Шунга қарамай, бозор иштирокчилари эҳтиёткор бўлиб қолмоқда. Чунки глобал иқтисодий вазиятнинг заифлиги ҳамда марказий банкларнинг фоиз ставкалари сиёсати нефт нархларининг барқарор кўтарилишига тўсқинлик қилмоқда.
Экспертларнинг таъкидлашича, агар геосиёсий кескинлик давом этса ва АҚШ тариф сиёсати янада қатъийлашса, бозор кескинроқ тебранишларга дуч келиши мумкин.
Бошқа жойларда ҳам геосиёсий таранглик кучайди: чоршанба куни Полша Ғарбий Украинага қаратилган кенг кўламли Россия ҳужуми чоғида дронларни уриб туширди. Бу — НАТО аъзоси илк бор уруш давомида ўқ узган ҳолат бўлди. Бироқ дарҳол нефт етказиб беришда узилиш хавфи кузатилмади.
Таҳлилчилар агар реал таъминот узилиши хавфи бўлмаса, геосиёсий тарангликлар нархга таъсир қилмаслигини айтмоқда.
Шу билан бирга, АҚШ президенти Доналд Трамп Европа Иттифоқини Хитой ва Ҳиндистонга 100 фоизлик тариф жорий этишга чақирди. Манбалар бу қарорни Россия президенти Владимир Путинга босим ўтказиш стратегияси сифатида изоҳлади. Хитой ва Ҳиндистон Россия нефтининг энг йирик харидорлари бўлиб, Россия 2022 йилда Украинага бостириб кирганидан буён бюджетини тўлдиришда муҳим рол ўйнаб келмоқда.
Трейдерлар Федерал резерв 16–17 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган йиғилишида фоиз ставкаларини пасайтиришини кутмоқда. Бу иқтисодий фаолликни рағбатлантириши ва нефтга талабни ошириши мумкин.
Аммо таъминот истиқболлари ҳануз салбий. АҚШ Энергетика ахборот бошқармаси огоҳлантиришича, OPEC+ ишлаб чиқаришни кўпайтиргани боис, глобал захиралар ўсиб бораётган шароитда, хом нефт нархлари яқин ойлар ичида сезиларли босим остида бўлади. Манбаларга кўра, ўтган ҳафтада АҚШда хом нефт, бензин, дизел ва керосин маҳсулотлари захиралари ошган.
Мавзуга оид
07:35 / 06.12.2025
Ракета ўрнига нур: Исроил дунёдаги биринчи жанговар лазерни жойлаштириш арафасида
13:42 / 05.12.2025
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
10:40 / 03.12.2025
«Яширин флот» танкерларида Россия нефти тўпланиб қолмоқда
15:51 / 02.12.2025