Ўзбекистон | 11:19 / 12.09.2025
19944
2 дақиқада ўқилади

Ҳафта охирида ҳарорат пасая бошлайди

Шанба куни ҳарорат +30…+39 даража атрофида бўлади. Якшанбадан ҳудудларда ҳаво салқинлаша бошлайди, ҳарорат +25 даражагача тушиши мумкин. Кейинги ҳафта бошида ҳам Ўзбекистонга салқин ҳаво кириб келиши давом этади.

Фото: Kun.uz

Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳарорати пасая бошлайди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Жума ва шанба кунлари республиканинг катта қисмида қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати +30…+35 даража атрофида, жанубда кундузи +37…+39 даражагача бўлади.

Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20…+25 даражагача пасаяди.

12 сентябр куни кундузи шимолда ва чўл ҳудудларда, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 1318 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Якшанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +25…+30 даражадан, жанубда +33…+35 даражадан юқори бўлмайди.

Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 38 метр/сония тезликда эсади, 1012 метр/сониягача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати жума куни +33…+35 даража, шанба куни +31…+33 даража, якшанба куни +27…+29 даража бўлади. Ҳарорат асосан кечалари +16…+19 даража бўлади.

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудудига салқин ҳаво кириб келиши давом этади. Ҳаво ҳарорати кечалари +10…+15 даражагача, кундуз кунлари +20…+25 даражагача пасаяди. Республиканинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид