Жаҳон | 09:48 / 13.09.2025
2254
1 дақиқада ўқилади

Полша НАТОдан ҳаво мудофаа тизимлари ва дронлардан ҳимояни сўрамоқда

Варшава Россия дронлари бостириб кирганидан кейин ҳаво мудофаасини кучайтиришни сўрамоқда. Иттифоқчилар Patriot, вертолётлар ва ҳарбийларни ваъда қилмоқда.

Фото: AP

Полша НАТО иттифоқчиларидан уни қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва учувчисиз учоқларга қарши технологиялар билан таъминлашни сўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берди

Уларга кўра, Россиянинг учувчисиз учоқлари Полша ҳаво ҳудудига бостириб кирганидан сўнг Варшава ҳамкорлар билан маслаҳатлашувлар ўтказган. «Чехия, Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Финландия ва Болтиқбўйи давлатлари – барча иттифоқчилар қўллаб-қувватлашга тайёр ва аниқ баёнотлар билан чиқди», деди Полша мудофаа вазири Владислав Косиняк-Камиш музокаралар якунида.

Нидерландия ҳукумати 2025 йил охиригача Полшага иккита Patriot ҳаво мудофаа тизими, учувчисиз учоқларга қарши тизимлар ва 300 нафар аскарни ўтказишини аллақачон эълон қилган.

Чехия учта Ми-171Ш вертолётини тақдим этишга ваъда берди. Улар, Прага ҳукуматига кўра, «Полша армиясига мамлакатни паст баландликда учадиган дронлардан ҳимоя қилишга ёрдам беради».

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид