Ўзбекистон | 07:31 / 13.09.2025
13447
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарё вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори ушланди

Сурхондарёда вилоят прокуратурасининг бўлим прокурорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Фото: Видеодан кадр

Сурхондарё вилоят прокуратурасининг бўлим прокурори хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, Денов тумани Ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими юритувидаги фуқарога нисбатан тўпланган терговга қадар текширув материалларида жиноят аломатлари мавжуд бўлса-да, лекин, жиноят иши қўзғатмаслик тўғрисида мазкур туман ИИБга кўрсатма беришини айтиб, эвазига 2000 АҚШ доллари талаб қилган.

Жорий йилнинг 5 сентябр куни у сўралган пул маблағидан 5 млн сўмни ўзининг номидаги пластик картага ўтказдириб олган.

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Термиз шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда, у талаб қилинган пулдан 1300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан прокурорга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди. 

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид