Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Ғазо шаҳрида бомбардимонни кучайтирди. Рубио Қуддусга келди
Исроил сўнгги кунларда БМТнинг Фаластин қочқинлари агентлигига қарашли 10 та бинони бомбардимон қилди. Ҳужумлар интенсивлиги ошган шу кунларда АҚШ давлат котиби Марко Рубио «келажакдаги масалаларни муҳокама қилиш» учун Исроилга етиб келди.
Фото: AP
14 сентябр куни Исроил армияси Ғазо шаҳрида камида 30 та турар жой биносини вайрон қилди ва минглаб одамларни уйларидан чиқишга мажбур қилди. Бу ҳақда фаластинлик расмийларга таяниб Reuters нашри хабар бермоқда.
Исроилнинг айтишича, у шаҳарни эгаллашни режалаштирган, бу ерда қарийб бир миллион фаластинлик бошпана топган. Бу эса Ҳамасни йўқ қилишга доир мақсадининг бир қисми сифатида кўрилмоқда. Шу сабаб Исроил ушбу гуруҳнинг «сўнгги таянч нуқтаси» сифатида таърифлаган ҳудудларга ҳужумларни кучайтирди.
Civil Defense:
— Osama Abu Rabee أسامة أبوربيع (@dn_osama_rabee) September 13, 2025
The residents of Gaza City are currently being subjected to “ethnic cleansing.”
The Israeli occupation has reached the level of “blind madness.”
We call on the countries of the world and the international community to intervene urgently today, before tomorrow, to… pic.twitter.com/tn2RJXV3L4
БМТнинг Фаластин қочқинлари агентлиги комиссари Филипп Лаззарини Ғазодаги Беач лагер клиникаси фаолияти тўхтаганини билдирди. Унга кўра, бу Ғазонинг шимолидаги ягона тиббий хизмат манбаи эди.
«Фақат сўнгги тўрт кун ичида Ғазо шаҳридаги 10 та UNRWA биноси зарба остида қолди. Бунга минглаб кўчирилган одамлар учун бошпана сифатида фойдаланилаётган етти мактаб ва икки клиника ҳам киради. Бизнинг сув ва санитария хизматларимиз ҳозир фақат ярим қувватда ишламоқда.
Умумий ҳисобда 11 минг нафар ходимимиз Ғазонинг шимолидаги бошқа ҳудудларда ва бутун Ғазо бўйлаб зарур хизматларни кўрсатишда давом этмоқда. Улар энг ғайриинсоний шароитларда яшаётган бўлсалар-да, ўз жамоаларига хизмат қилишда қатъийдир», деб ёзган БМТ расмийси.
Рубионинг ташрифи ва дипломатик можаролар
Ҳужумлар интенсивлиги ошган шу кунда АҚШ давлат котиби Марко Рубио можарога оид келажакдаги масалаларни муҳокама қилиш учун Исроилга етиб келди.
«Бўлиб ўтган воқеалар бўлиб ўтди. Биз Исроил раҳбарияти билан учрашамиз. Келажак нималарни олиб келишини муҳокама қиламиз», деди Рубио Исроилга кетишидан олдин.

Исроил 9 сентябр куни Доҳадаги Ҳамаснинг сиёсий раҳбариятига ҳаво ҳужуми зарба берганди. Бу Исроилга нисбатан кенг қораловларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, Қатар бош вазири БМТ даражасида Исроилнинг ҳаракатларини қоралашга эришди. 15 сентябр куни эса Қатарда Араб-Ислом фавқулодда саммити бўлиб ўтади.
Рубио Ғазо секторидаги 48 гаровдагиларни озод қилиш масаласи ҳамда соҳилбўйи ҳудудини қайта тиклаш ҳақида гаплашмоқчи эканини билдирди.
У ташрифи аввалида Исроил расмийлари билан Қуддусдаги Ғарбий девор (Йиғи девори)га ташриф буюрди. Рубио бугун Исроил бош вазир Бенямин Нетаняҳу билан алоҳида расмий учрашув ўтказиши кутилмоқда. АҚШ Давлат департаментига кўра, бу ташриф «Американинг Қуддусни Исроилнинг абадий пойтахти сифатида тан олишини яна бир бор тасдиқлади».
Доналд Трамп 2017 йил охирида президентлигининг биринчи даврида Қуддусни Исроил пойтахти сифатида расман тан олган ва АҚШ элчихонасини Тел-Авивдан кўчирган эди.
Доҳага берилган зарбалар ва Ғарбий Соҳилда янги яҳудий посёлкаларини кенгайтириш режаси бўйича Нетаняҳу имзолаган келишув ортидан БАА бу қарор – Исроил билан муносабатларни нормаллаштирган Иброҳим келишувларини хавф остига қўйишини огоҳлантирди.
Инқироз
Исроил армияси сўнгги ҳафтада Ғазо шаҳрига беш марта ҳаво ҳужумлари уюштириб, 500 дан ортиқ объектни нишонга олганини билдирди. Бу ерда Ҳамаснинг кузатув ва снайпер нуқталари, туннел кириш жойлари ҳамда қурол омборлари бўлгани даъво қилинмоқда. Маҳаллий расмийларга кўра, якшанба куни Ғазода камида 45 одам ўлдирилган.
Ҳамаснинг билдиришича, 11 августдан бери Исроил кучлари 1 600 та турар жой биносини ва 13 000 та чодирни вайрон қилган.
Ҳуманитар ташкилотлар Исроилнинг Ғазо шаҳрини эгаллаши аллақачон кенг кўламли озуқа танқислигига дуч келган аҳоли учун фалокатли оқибатларга олиб келишини билдирмоқда. Ҳудуд соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Ғазода очлик ва озиқ-овқат етишмовчилигидан камида 422 киши вафот этди, улардан 145 нафари болалар. Исроилнинг қарийб икки йиллик геноцид кўринишидаги уруши эса Ғазода 64 мингдан ортиқ одамнинг ўлимига олиб келди.
Мавзуга оид
13:42
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
12:51
«Ҳақиқат бўлишига жуда кучли асослар бор» – БМТ Бош котиби Ғазодаги уруш жиноятлари ҳақида
16:58 / 04.12.2025
Ғазо вайроналари орасида 54 жуфтлик учун оммавий тўй ўтказилди – фотолар
15:51 / 02.12.2025