Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озарбойжонда мушкул аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчихонаси ходимлари кўмагида Боку шаҳрида оғир вазиятга тушиб қолган фуқаронинг оиласи бағрига қайтиши таъминланди.
Фото: "Дунё" АА
Дипломатик миссия маълумотига кўра, Наманган вилоятида туғилган фуқаро Х.М. Ўзбекистонга етиб олиши учун ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, Х.М. 2 сентябр куни вақтинча ишлаш мақсадида Озарбойжон ҳудуди орқали Гуржистонга бориш учун Боку шаҳрига келган. Бироқ, Гуржистон чегара хизмати ходимлари унга киришга рухсат бермаган ва у ортга қайтишга мажбур бўлган.
Мурожаат ўрнатилган тартибда ўрганилганидан сўнг унга ёрдам кўрсатилди. Х.М. учун Боку – Тошкент йўналишидаги самолётга авиачипта сотиб олинди ва у Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.
Мавзуга оид
09:57 / 02.04.2026
Айрим ўзбекистонликлар Владивосток аэропорти орқали Россияга киритилмади
08:52 / 02.04.2026
Ўзбекистонлик аёл ва унинг уч фарзанди Россиядан олиб келинди
11:53 / 25.03.2026
Полшада Ўзбекистон фуқароси вафот этди
14:55 / 19.03.2026