Дипломатик миссия маълумотига кўра, Наманган вилоятида туғилган фуқаро Х.М. Ўзбекистонга етиб олиши учун ёрдам сўраб мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, Х.М. 2 сентябр куни вақтинча ишлаш мақсадида Озарбойжон ҳудуди орқали Гуржистонга бориш учун Боку шаҳрига келган. Бироқ, Гуржистон чегара хизмати ходимлари унга киришга рухсат бермаган ва у ортга қайтишга мажбур бўлган.
Мурожаат ўрнатилган тартибда ўрганилганидан сўнг унга ёрдам кўрсатилди. Х.М. учун Боку – Тошкент йўналишидаги самолётга авиачипта сотиб олинди ва у Ўзбекистонга кузатиб қўйилди.







