Спорт | 12:00 / 16.09.2025
3607
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик сумочилар жаҳон ва қитъа чемпионатида совриндор бўлди

Таиланднинг Бангкок шаҳрида сумо бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган қитъа ҳамда жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Фото: ЎзА

30 дан ортиқ давлатнинг 300 нафардан зиёд сумо спорт тури усталари иштирок этган нуфузли мусобақаларда мамлакат шарафини Ўзбекистон сумо федерацияси раиси Камол Усмонов бошчилигидаги 15 нафар спортчи ҳимоя қилди.

Осиё чемпионатида Ўктам Ражабов катталар ўртасидаги баҳсларда қатнашиб, беллашувлар натижасига кўра, бронза медалига эга чиқди.

Катталар ўртасида кечган баҳсларда маҳоратли сумочи Дурдона Абдужабборова жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди.

Мусобақалар доирасида ташкил этилган Бутунжаҳон сумо федерациясининг конгрессида ташкилотнинг янги раҳбар органи сайланди. 

Йиғилиш давомида халқаро экспертлар Ўзбекистонда сумо спорт тури жадал ривож топаётганини эътироф этди ҳамда жорий йилнинг октябр ойида сумо бўйича халқаро ўқув-машғулот йиғини Тошкентда ташкил этилиши режалаштирилаётганини билдирди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид