Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида синфдошини ўлдирган 16 ёшли бола 8,5 йилга қамалди
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди ўз синфдошини ўлдирган 16 ёшли ўсмирни 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Суд жараёнида айбланувчи кечирим сўради ва буни атайлаб қилмаганини айтди.
Фото: Видеодан кадр / Мilliy TV
Воқеа 6 июн куни Яллама қишлоғида содир бўлган. Тергов маълумотларига кўра, жабрланувчи онаси билан телефон орқали суҳбатлашганидан сўнг, қисқа муддатга дўстлари билан учрашишини айтиб, уйдан чиқиб кетган. Кейинроқ унинг кўплаб пичоқ жароҳатлари билан жасади қишлоқ уйларидан бирининг ёнидан топилган. Аниқланишича, қотиллик маҳаллий футбол майдони ҳудудида содир этилган.
Суд жараёнида айбланувчи қотиллик тасодифан содир этилганини айтиб, пушаймонлигини билдириб, кечирим сўради, шу билан бирга енгилроқ жазо тайинлашни сўради.
Суд уни Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (қасддан одам ўлдириш) билан 85-моддани (озодликдан маҳрум қилиш) қўллаш орқали айбдор деб топиб, 8,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Мавзуга оид
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
16:45 / 16.03.2026
Хизмат бурчини бажараётиб вафот этган бекободлик ходимга ҳам уй бериладими?
14:28 / 12.03.2026
Германияда 16 ёшли украиналик иккита қотиллик учун 10 йилга қамалди
18:53 / 11.03.2026