Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzum Ўзбекистон футбол ассоциациясининг расмий ҳамкорига айланди
Uzum миллий рақамли экотизими Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик доирасида Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳамда бутун мамлакат бўйлаб футболни ривожлантиришни қўллаб-қувватлайди.
Uzum'нинг қўллаб-қувватлаши ассоциацияга спорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш, ёшлар учун дастурларни кенгайтириш, шунингдек, Миллий терма жамоани 2026 йилги Жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришда қўллаб-қувватлаш имконини беради. Ўзбекистон миллий терма жамоасининг таниқли футболчилари ЎФА ва миллий рақамли экотизимнинг қўшма лойиҳаларида иштирок этиб, ўз намунаси билан ёшларни илҳомлантиради.

Бугунги кунда ЎФА қошида 14 та ҳудудий ассоциация фаолият юритмоқда, 12 000 дан ортиқ футболчи болалар ва ўсмирлар жамоаларида машғулот ўтказмоқда, миллий терма жамоа эса халқаро майдонда — Осиё кубогидан тортиб Олимпия саралашлари ва Жаҳон чемпионатигача Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

«Uzum компанияси билан ҳамкорлик мамлакатимизда футболни ривожлантиришда муҳим қадамдир. Келгуси йилларда миллий терма жамоалар, шунингдек, болалар ва аёллар футболини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширамиз», — дейди Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов.
«Биз учун нафақат спортни қўллаб-қувватлаш, балки иқтидорли болалар ўсиши, амалдаги чемпионлар эса янги ғалабалар учун ресурсларга эга бўлиши учун шароит яратиш муҳимдир. Футбол одамларни бирлаштиради, жамоавий ишга илҳомлантиради ва ўз кучига бўлган ишончни оширади. Биз ЎФА билан биргаликда ўзбек спорти келажагига ҳисса қўша олишимиздан фахрланамиз», — дея шарҳлайди Uzum экотизими асосчиси ва бош директори Джасур Джумаев.

«Футболни қўллаб-қувватлаш биз учун келажакка инвестиция. Спорт инфратузилмасини ривожлантириш, футболчилар ва мухлислар учун янги имкониятлар яратиш орқали биз футбол миллионлаб ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётига айланишини истаймиз. Ишончимиз комилки, Футбол ассоциацияси билан биргаликда янги ғалабалар ва ёрқин спорт тарихи учун пойдевор қўя оламиз», — дея таъкидлади Uzum Bank Кузатув кенгаши раиси Ғуломов Расулжон.
Мавзуга оид
15:00 / 10.07.2026
Uzum ходимлари сони ярим йил ичида 1500 кишига кўпайди
11:00 / 10.07.2026
Uzum йўналишидаги е-соmmerce айланмаси 1 миллиард долларга етиши мумкин
17:00 / 08.07.2026
Uzum мамлакат иқтисодиётини рақамлаштириш учун инфратузилмага 500 миллион доллардан ортиқ сармоя киритгани маълум бўлди
15:59 / 10.03.2026