Ўзбекистон | 15:00
894
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Uzum ходимлари сони ярим йил ичида 1500 кишига кўпайди

2026 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, Uzum экотизими ходимлари сони 14 минг кишидан ошди — бу 2025 йил охирига нисбатан 1521 нафарга кўпдир.

Фото: Uzum

Айнан экотизим йўналишларининг кўлами ва хилма-хиллиги — электрон тижорат, банкинг, бўлиб тўлаш, етказиб бериш, автомобил сотиш сервиси — деярли барча касбий тоифалардаги мутахассисларга талабни шакллантириш имконини беради, бу эса Uzum'ни мамлакатнинг энг йирик иш берувчиларидан бирига айлантиради.

Ўсишга асосий ҳиссани Uzum Market маркетплейси қўшди: унинг ходимлари сони 5567 нафардан 6948 нафарга кўпайди — бу фақат 2026 йилнинг биринчи ярмида деярли чоракка ўсди. Бунинг асосий сабаби йил бошидан буён мамлакатнинг 628 та аҳоли пунктида 2000 дан ортиқ нуқтага етган буюртмаларни топшириш пунктлари тармоғининг фаол кенгайиши бўлди.

Янги топшириш пунктларининг бир қисми франшиза модели бўйича очилган: тадбиркорлар компаниядан бошланғич қўллаб-қувватлашни олади — жой танлаш бўйича маслаҳатлар, бино дизайни лойиҳаси ва ишнинг биринчи ойларида кафолатланган даромад каби кўмак олади ҳамда ўз шаҳарларида қўшимча иш ўринларини яратади.

Ҳудудлардаги кросс-докинг омборлари тармоғи ҳам кенгайди: Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Навоий каби мамлакатнинг тўққизта шаҳридаги тадбиркорлар товарларни Тошкентдаги логистика марказига етказиб бериш учун маблағ сарфламасдан бутун мамлакат бўйлаб етказиб беришлари мумкин. Шундай қилиб, Uzum Market'нинг ўсиши нафақат компания ичида, балки бутун мамлакат бўйлаб ўнлаб кичик бизнесларда бандликни шакллантиради.

Uzum Fintech ходимлари сони ҳам Тошкентда ва мамлакат ҳудудларида 16,1% га ошди — экотизим ходимлари яқинлари ва дўстларига энг замонавий IT-сервислардан фойдаланишни ўргатиб, рақамлаштириш элчиларига айланмоқда.

Мамлакатнинг энг тез ривожланаётган хусусий компанияларидан бири сифатида Uzum нафақат бугунги кунда минглаб янги иш ўринларини яратмоқда, балки рақамли иқтисодиёт инфратузилмасини шакллантириб, бандлик, тадбиркорлик ва Ўзбекистон аҳолиси фаровонлигини ошириш учун янги имкониятлар очмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мунира Тошниёзова
Тайёрлаган Мунира Тошниёзова
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид