Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко ўз вориси «бақувват эркак» бўлиши кераклигини айтди
Беларус президенти мамлакатга раҳбарлик қилиш учун истеъдод бўлиши кераклигини таъкидлади.
Фото: AP
Беларуснинг бўлажак президенти «порох ҳидлаган» «бақувват эркак» бўлиши керак, деди Беларус президенти Александр Лукашенко Халқ бирлиги кунига бағишланган учрашувда.
«Мен ҳам жамиятда бўлажак президентни излаяпман ва уни кўришни хоҳлайман. Аммо мен кўплаб шахсларни кўриб чиқяпман ва шуни кўряпманки... буни чўзишнинг иложи бўлмайди <...> Агар ҳали туғилмаган бўлса, президент бўлиши учун вақт керак. Агар сенда президентлик истеъдоди бўлмаса – Беларусга суқилиб кирма», деди у.
Шунингдек, Лукашенко келажакда президентлик лавозимини бошқа одам эгаллаши ҳақида доимо гапираётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, буни фуқаролар ушбу фикрга аста-секин кўникиши учун қилмоқда.
Шу билан бирга, Лукашенко мамлакатни аёл киши бошқариши эҳтимолини рад қилмади.
Аввалроқ, Лукашенко Time нашрига берган интервюсида ўғли Николайни президентлик лавозимидаги вориси деб ҳисобламасликни сўраганди. Шунингдек, Беларус раҳбари навбатдаги президент ҳозиргидан фарқли сиёсат юритиши мумкинлигини тан олди.
Лукашенко мамлакатни 1994 йилдан бери бошқариб келмоқда. У етти марта президент этиб сайланган: 1994, 2001, 2006, 2010, 2015, 2020 ва 2025 йилларда.
Беларус президенти беш йил муддатга сайланади. Навбатдаги президентлик сайлови 2030 йилга мўлжалланган.
Мавзуга оид
13:48
Гомелдаги идиш-товоқ заводи РФ учун ҳарбий дронлар етказиб беряпти
14:58 / 02.12.2025
ЕИ Литвага қарши гибрид ҳужумлар сабаб Беларусга янги санкциялар тайёрламоқда
14:47 / 02.12.2025
Wise Россия ва Беларус фуқароларининг карталарини ЕИ санкциялари асосида блоклади
12:33 / 01.12.2025