Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Республика «Келажак» маркази ташкил этилади
Марказда малакали мутахассислар ҳамда нодавлат ўқув марказларини жалб этган ҳолда тўгараклар ташкил этилади.
«Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:
- «Баркамол авлод» республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика «Келажак» маркази;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) «Баркамол авлод» болалар мактаблари негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар) «Келажак» марказлари;
- Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари «Келажак» марказлари ҳузурида болалар сайёҳлик базалари.
«Келажак» марказининг умумий ўрта таълим ташкилотларида вертикал тизимини жорий этиш мақсадида ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.
Мактаб маслаҳатчиси лавозим маоши умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозим маошига тенглаштирилади.
2026 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга мактаб маслаҳатчиларига лавозим маошига тегишлича ҳар ойлик 30 фоиз миқдорида қўшимча устамалар тўланади.
Қарорга кўра, «Келажак» марказларига қуйидагилар рухсат этилади:
- шартнома асосида малакали мутахассислар ҳамда нодавлат ўқув марказларини жалб этган ҳолда тўгараклар ташкил этиш;
- ота-оналар бадали тўловини ота-оналар билан келишган ҳолда республика бўйича белгиланган минимал миқдорларга нисбатан ошириш.
2026 йил 1 январдан «Келажак» марказида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўловининг минимал миқдори қайта кўриб чиқилади.
«Келажак» марказлари контингент сони бўйича иккита гуруҳга ажратилади. Бунда контингент сони 600 нафаргача бўлган «Келажак» марказлари – II гуруҳга, 601 нафар ва ундан ортиқ бўлганда – I гуруҳга тегишли ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) «Келажак» марказлари фаолияти қуйидагича ташкил этилади:
- марказлардаги тўгараклар фаолияти замонавий ва ягона дастур асосида тегишли йўналишларга босқичма-босқич ихтисослаштирилади;
- инклюзив тўгаракларга жалб қилинган педагогларга меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун лавозим маошининг 30 фоизи миқдорида ҳар ойда устама ҳақ тўланади.
Мавзуга оид
11:10 / 08.06.2026
Нодавлат таълим муассасалари қонунбузилиш хавфи бўйича баҳоланади
13:43 / 02.06.2026
“Давлат мактабларининг асосий вазифаси болаларни маълум вақт ушлаб туриш бўлиб қолди” – Ҳамид Содиқ
08:38 / 02.06.2026
Германияда ўзбекистонлик ёшлар учун махсус таълим дастурлари йўлга қўйилади
16:49 / 30.05.2026