Жаҳон | 09:33 / 18.09.2025
4191
1 дақиқада ўқилади

Байрут портидаги портлаш иши бўйича Россия фуқароси ҳибсга олинди

Интерпол орқали Ливаннинг талабига биноан 2020 йилда юки Байрут портида портлаган кема эгаси София аэропортида ҳибсга олинди. Уни Ливанга юбориш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.

Фото: РИА Новости / Валерий Мельников

Болгарияда 2020 йилда Байрут портида юз берган портлаш тергови доирасида портда сақланган ва портлаган аммиакли селитра юкига алоқадор юк кемаси эгаси россиялик Игор Гречушкин ҳибсга олинди. Бу ҳақда анонимлик шарти билан маълумот берган тўрт Ливан адлия ходимига таяниб, AP агентлиги хабар қилди.

Ҳибсга олиш ливанлик тергов судяси кема эгаси Гречушкин ва яна бир россиялик, капитан Борис Прокошевни ҳибсга олиш учун иккита халқаро ордер бўйича Интерпол қидирувини бошлаганидан деярли беш йил ўтиб содир бўлди.

Айни дамда Гречушкинни сўроқ қилиш учун Ливанга топшириш бўйича сўров тайёрланмоқда, деди Байрут адлия расмийлари. Агар у Ливанга топширилмаса, терговчилар сўроқ қилиш учун Болгарияга боради.

Россия ва Кипр фуқаролигига эга бўлган Гречушкин ўтган ҳафта Кипрдан келганида София аэропортида ҳибсга олинган, деб хабар беради AP.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид