Жаҳон | 07:26 / 18.09.2025
8433
3 дақиқада ўқилади

Доналд Трамп Англиянинг Виндзор қасрида тантанали кутиб олинди

АҚШ президенти фаолиятида иккинчи марта Британияга олий даражада ташриф буюрди.

Фото: Getty Images

Буюк Британияга давлат ташрифи билан келган АҚШ президенти Доналд Трамп Виндзор қасрида Британия қироллик оиласи аъзолари томонидан тантанали кутиб олинди. Бу Трампнинг Буюк Британияга олий даражадаги иккинчи ташрифи: бундан олдин у 2019 йилда биринчи президентлик муддатида келган эди. Шу вақтда Трампни қиролича Елизавета II қабул қилган.

Фото: PA

Трампнинг самолёти 16 сентябр куни кечқурун Лондоннинг Станстед аэропортига қўнди. АҚШ президентини фахрий қоровул ва мамлакат ташқи ишлар вазири Иветт Купер кутиб олди.

Фото: PA

Эртаси куни Трамп Виндзорга Marine One вертолётида борди - бу АҚШ денгиз пиёдалари ҳаво кемаси. Қаср минораси тепасида қироллик байроғи ҳилпираб турди: бу у ерда монарх борлигини англатади.

Фото: PA
Фото: PA

Трамп ва АҚШ биринчи хонимини Уэлс шаҳзодаси ва маликаси, шунингдек, қирол Чарлз III ва қиролича Камилла кутиб олди. Ташриф арафасида Трамп Виндзор саройини «мутлақо ўзига хос жой», қиролни эса «ўзининг эски қадрдони», деб атади.

Фото: Reuters

Қирол Чарлз III ва Доналд Трамп Ирландия давлат каретасида фахрий қоровулни кўздан кечириш учун йўлга чиқди. Одатда бу каретада монархлар ҳар йили парламентнинг очилиш маросимига Букингҳэм саройидан Вестминстер саройига боради.

Фото: PA
Фото: PA

Каретага ҳарбийлар, жумладан, Қироллик денгиз флоти аскарлари ҳамроҳлик қилди.

Фото: PA
Фото: PA

Доналд Трамп қирол билан бир каретада кетди. Қиролича Камилла ва Мелания Трамп бошқа каретага ўтирди. 

Фото: PA
Фото: Reuters

Кортеж тантанали кутиб олиш маросими ва фахрий қоровул сафини кўздан кечириш учун қасрга етиб борди. Фахрий қоровул қаср олдида саф тортди.

Фото: Reuters
Фото: PA
Фото: PA
Фото: Getty Images 

Қирол ва қиролича, Трамп рафиқаси билан бирга суратга тушиб, ҳарбийларни қутлади.

Фото: Getty Images 

Beating Retreat  ҳарбий маросимида Мелания Трамп, Доналд Трамп, қирол ва қиролича трибунада ўтирди.

Фото: Getty Images 
Фото: Getty Images 

Уларнинг устидан Буюк Британия Қироллик ҳаво кучларининг учувчилар гуруҳи учиб ўтди.

Фото: Getty Images 
Фото: Reuters
Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид