Жамият | 11:33 / 18.09.2025
4419
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда скутер ва Spark иштирокида ЙТҲ рўй берди 

Миробод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот тақдим этилди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Жорий йилнинг 17 сентябр куни соат 17:45 ларда Миробод тумани Толимаржон кўчасида скутер ҳамда Spark русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида скутер ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид