Жорий йилнинг 17 сентябр куни соат 17:45 ларда Миробод тумани Толимаржон кўчасида скутер ҳамда Spark русумли транспорт воситалари тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида скутер ҳайдовчиси ва йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маъсул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.