Ўзбекистон | 18:13 / 19.09.2025
1868
2 дақиқада ўқилади

Молдова ва Ўзбекистон авиақатнов билан боғланади

FlyOne авиакомпанияси Кишинёв – Тошкент йўналишида парвозларни йўлга қўяди.

Фото: Getty images

Молдованинг FlyOne авиакомпанияси янги парвозлар жадвалини эълон қилди. Унда 5 та янги йўналиш борлиги қайд этилган: Малага (Испания), Женева (Швейцария), Тошкент (Ўзбекистон), Бодрум (Туркия) ва Ираклион (Греция, Крит).

Кишинёв – Тошкент – Кишинёв йўналиши 2026 йил ёзида очилиши режа қилинган. Парвозлар Кишинёв аэропортидан 11 та сўнгги авлод ҳаво кемаларидан иборат замонавий флотда амалга оширилади.

FlyOne 2016 йилда ташкил этилган ва Молдованинг энг йирик авиакомпаниясига айланган. 2022 йилда компания Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясига (IATA) аъзо бўлди.

Бугунги кунда FlyOne Молдовадаги энг жадал ривожланаётган авиакомпания бўлиб, доимий равишда кенгайиб бораётган йўналишлар тармоғи ва янгиланган флотга эга. 41 та доимий ва чартер йўналишлари орасида FlyOne Кишинёвни машҳур шаҳарлар билан боғлайди: Неапол, Штутгарт, Турин, Пальма-де-Майорка, Лион, Бремен, Копенгаген, Аликанте, Манчестер, Прага, Дубай, Болоня, Рим, Милан, Берлин, Тбилиси, Мюнхен, Ларнака, Франкфурт, Тел-Авив, Лутон, Станстед, Парма, Верона, Дублин, Лиссабон, Париж, Истанбул, Ереван, Брюссел, Дюсселдорф, Ницца, Амстердам, Барселона, Тирана, Тунис, Анталя, Ираклион, Шарм-аш-Шайх, Тиват ва Хургада.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид