Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БАА Ўзбекистон халқаро аэропортида савдо расталарини очиши мумкин
Ўзбекистон бош консули Камол Икромов "Фотима бинт Мохаммед бин Зайед" фонди ижрочи директори Майванд Жабаркҳли билан учрашди.
Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқларида лойиҳаларни амалга оширишга хорижий сармояларни жалб қилиш, туризм соҳасида ҳамда тадбиркорлик фаолиятига оид меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш йўналишидаги вазифаларга тўхталиб ўтилди.
Фонд ижрочи директори Майванд Жабаркҳли Ўзбекистон ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги икки томонлама муносабатлар алоҳида стратегик шериклик даражасига кўтарилганини қайд этди. У ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон халқаро аэропорти ҳудудида жойлашган Duty Free'да савдо расталарини ташкил қилиш таклифини билдирди. Шунингдек, ўзбекистонлик гилам тўқувчи ҳунарманд аёлларни тажриба алмашиш ва касбий таълим бериш учун БААга сафарини уюштириш таклиф этилди.
Учрашув якунида, билдирилган таклифларни амалий ижросини таъминлаш мақсадида мулоқотни давом эттириш юзасидан аҳдлашилди.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026