Жаҳон | 07:31 / 20.09.2025
4154
1 дақиқада ўқилади

Россия ва КХДР ҳамкорлиги Пхеняндан кўра Москва учун фойдалироқ

Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик тенг эмас: Германиянинг Фридрих Науман жамғармасига кўра, Пхенян бундан Москвага қараганда анча кам фойда кўради.

Фото: Yonhap/YONHAPNEWS AGENCY/picture alliance

Россия ва Шимолий Корея ўртасидаги «стратегик шериклик» тенг эмас: Пхенян Москва билан ҳарбий ҳамкорликдан сезиларли даражада камроқ фойда кўради. Германиянинг Фридрих Науман жамғармаси тадқиқотида шундай хулосага келинган, деб хабар беради dpa ахборот агентлиги.

«Шимолий Корея Россияга катта миқдордаги қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва ходимларни етказиб берган бўлса-да, Москванинг ўзаро ёрдами нисбатан чекланган бўлиб, Шимолий Корея иқтисодиётига сезиларли таъсир кўрсатмаган», — дейилади «Тенг бўлмаган шериклик» номли тадқиқотда.

2023 йилдан бери Шимолий Корея Украинага қарши урушда қатнашиш учун Россияга камида 5,6 миллиард долларлик қурол-яроғ, шунингдек, тахминан 15 минг аскар юборди. Бунинг эвазига Шимолий Корея асосан озиқ-овқат ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари олди. Жанубий Кореянинг Ханкук хорижий тиллар университети ходими Елена Гусейнова бошчилигидаги экспертларнинг фикрича, Шимолий Кореяга катта миқдордаги хорижий валюта келиб тушмаган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид