Спорт | 14:18 / 23.09.2025
14244
1 дақиқада ўқилади

«Бунёдкор» клуби мураббийи вафот этди

Мураббий уч ҳафта аввал оғир хасталикка учрагани маълум бўлган.

«Бунёдкор» футбол клубида ёрдамчи мураббий лавозимида ишлаб келган Сергей Арслонов 61 ёшда вафот этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Тожикистонлик мураббий футболчилик фаолияти давомида «Помир» (Тожикистон), «Кубан» (Россия) ва «Навбаҳор» шарафини ҳимоя қилган, мураббий сифатида «Қизилқум», «Динамо» ва «Бунёдкор» клубларини бошқарган.

У 2008 йилда Аҳмад Убайдуллаевнинг ёрдамчиси сифатида Ўзбекистон U19 жамоаси билан Осиё кубоги ва ёшлар ўртасидаги 2009 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этганди.

У сўнгги вақтларда Илёс Зейтуллаевнинг ёрдамчиси сифатида ишлаётганди.

Tribuna.uz манбасига кўра, мураббий уч ҳафта аввал оғир хасталикка учрагани маълум бўлган ва тиббий муолажаларга қарамай, 22 сентябр куни вафот этган.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид