Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Журналистлар сафарбар қилинган 15 000 россиялик ҳалок бўлганини тасдиқлади
Украинадаги урушда камида 15 000 сафарбар қилинган россиялик аскарлар ҳалок бўлди. BBC ва "Медиазона" маълумотларига кўра, уларнинг 42 фоизи Россияда «қисман сафарбарлик» эълон қилинганидан кейин бир йил ичида ҳаётдан кўз юмган.
"Медиазона" ва BBC томонидан чоп этилган қўшма суриштирувга кўра, Украинадаги урушда камида 15 077 нафар сафарбар қилинган россиялик аскарлар ҳалок бўлган. Журналистларга кўра, уларнинг 42 фоизи Россия президенти Владимир Путин «қисман сафарбарлик» эълон қилганидан кейин бир йил ичида вафот этган.
Мутлақ рақамларга кўра, сафарбар қилинганлар орасида энг кўп ҳалок бўлганлар сони Бошқирдистон ва Татаристонга тўғри келади: мос равишда 884 ва 861 киши. «Бу қисман ушбу республикалардаги кўнгиллилар ва маҳаллий фаоллар ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот тўплаётгани билан боғлиқ», — дея тушунтиради журналистлар. Россия пойтахти Москвада сафарбар қилинган 242 нафар киши ҳалок бўлди.
16 ёшдан 61 ёшгача бўлган 10 000 эркаклар орасида ҳалок бўлганлар сони бўйича Бурятия Россия Федерациясининг бошқа минтақаларига нисбатан катта фарқ билан етакчилик қилмоқда (23 та ўлим). Ундан кейинги ўринларда Тива Республикаси (13 та ўлим), Магадан вилояти ва Чукотка автоном округи (ҳар бири 10 кишидан ҳалок бўлган).
Мавзуга оид
18:53
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
16:47
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026