Жамият | 11:10 / 23.09.2025
2230
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек - Махтумқули кўчалари чорраҳасида 4 та машина ЙТҲга учради

Жорий йилнинг 22 сентябр куни соат 14:00 ларда Яшнобод тумани Мирзо Улуғбек - Махтумқули кўчалари чорраҳасида 4 та автомашина ЙТҲга учради.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Aion, Shacman, Ford ва Matiz русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Ҳолат бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ушбу ЙТҲ оқибатида бир муддат қисқа тирбандлик юзага келган ва зудлик билан ЙПХ инспекторлари томонидан бартараф қилинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид