Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 10:46 / 24.09.2025
1582
1 дақиқада ўқилади
Сергелида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди
Сергели туманида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Кеча, 23 сентябр куни соат 17:39 да Тошкент шаҳар, Сергели тумани «Қумариқ» МФЙ Шохрухия кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 17:49 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:00 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш