Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонлик эркак қамоқда бемалол яшаш учун жиноят содир этди
У ўз ҳаракатларини озодликдан маҳрум этиш жойларида бепул озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланиш истаги, ҳозир доимий яшаш жойига эга эмаслиги билан изоҳлади.
Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида теракт ҳақида учинчи марта ёлғон хабар берган эркак судланди. Маълум бўлишича, у бу ишни яна колонияга тушиш учун атайлаб қилган.
Аршалин туман суди террорчилик ҳаракатлари ҳақида била туриб ёлғон хабар бергани учун илгари икки марта судланган чўпонга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқди. 2025 йил август ойида у 112 рақамига қўнғироқ қилиб, гўёки Остонадаги автовокзалга бомба қўйилганини айтган эди. Фавқулодда хизматлар воқеа жойига етиб борди, бироқ хабар тасдиқланмади.
«Судда М. айбига иқрор бўлди ва ўз ҳаракатларини озодликдан маҳрум этиш жойларида бепул озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланиш истаги, ҳозир доимий яшаш жойига эга эмаслиги билан изоҳлади», дейилади хабарда.
Суд эркак илгари ҳам шунга ўхшаш жиноятлар учун жавобгарликка тортилгани, аммо тегишли хулоса чиқармаганини инобатга олди. Унга икки йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
18:42 / 01.06.2026
ЕИ Қозоғистон ва Ўзбекистонда миграция маркази очиши мумкин — ОАВ
17:43 / 31.05.2026