Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда яхши яшаш учун қанча маблағ керак?
Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ой фаровон яшаши учун 23 млн сўм, бир киши учун эса қарийб 6,5 млн сўм маблағ керак бўлади. Ўзбекистон пойтахтида арзон ресторанда овқатланиш 60 минг сўмни ташкил этади. Ўрта даражадаги ресторанда бу нарх 2 киши учун 450 минг сўмга баҳоланган. Халқаро даражадаги хусусий мактабда 1 нафар болани ўқитишнинг йиллик ўртача нархи 123 млн сўмдан ошади.
Дунёнинг энг йирик онлайн маълумотлар базасидан бири – Numbeo Тошкентда қанча маблағ эвазига фаровон яшаш мумкинлигини маълум қилди. Онлайн базанинг тахминий ҳисоблашларига кўра, пойтахтда 4 киши бўлиб яшайдиган оилалар ижара тўламасдан ойига 23 млн 43 минг сўм сарфлаб яхши яшаши мумкин. Бир киши учун бу нарх 6 млн 440 минг сўмни ташкил этади.

Қайд этилишича, Тошкентда 1 киши учун арзон ресторанда овқатланиш 60 минг сўмни ташкил этади. Ўрта даражадаги ресторанда бу нарх 2 киши учун 450 минг сўмга баҳоланган. Fast Food тармоқларида овқатланиш эса 50 минг сўм. Ўртача нархлари олинганда, 1 литр сут – 14 минг сўм, 1 кг гуруч – 21,5 минг сўм, 12 дона тухум – 19,5 минг сўм, 1 кг мол гўшти – 119 минг сўм, 1 кг товуқ филеси – 50,5 минг сўм, 1 кг олма – 15 минг сўм, 1 кг банан – 21,8 минг сўм, 1 кг помидор – 15,4 минг сўм, 1 кг картошка – 6,8 минг сўм, 1 кг пиёз – 4,4 минг сўм.

Шунингдек, статистикада маиший хизматлар ҳамда кийим-кечакларга қанча ишлатилиши ҳам келтирилган. Унга кўра, ўзбекистонликлар сув, газ, электр токи ва чиқиндилар учун 85 квадрат метрли квартира учун 300 минг сўмдан 1 млн 275 минг сўмгача пул тўлайди. Мобил алоқа компаниялар кесимида ўртача ойлик тўлов 46 минг сўм, кабелли интернетнинг ўртача баҳоси – 139 минг сўм.
Хусусий боғчалар 2,5 млн сўмдан 6,1 млн сўмгача бўлса, халқаро даражадаги хусусий мактабда 1 нафар болани ўқитишнинг йиллик ўртача нархи 123 млн сўмдан ошади.

Numbeo маълумотларига кўра, харажатларнинг 27,9 фоизи дўконлардан турли маҳсулотларни сотиб олиш, 29,9 фоизи ҳар ойлик ижара, 14,6 фоизи ресторанларда овқатланиш, 9,8 фоизи транспорт, 7,8 фоизи эса спорт ва бўш вақтдаги машғулотлар учун сарфланади.

Ўртача ойлик қанча?
Numbeo маълумотлар базаси 127 та мамлакатнинг ҳар ойлик соф иш ҳақи бўйича ҳам бир қанча рақамларни келтирган. Унга кўра, солиқларни ҳисобга олмаганда Ўзбекистон фуқаролари ҳар ой ўртача 499 доллар маош олади.

Шунга мувофиқ, Ўзбекистон 127 та мамлакат ичида 85-ўринни эгаллаб турибди.

Халқаро рейтингнинг Top -3’лигига Швейцария, Люксембург ҳамда Ирландия кирган. Шу билан бирга, Туркия 55-ўрин, Россия 63-ўрин, Қозоғистон 82-ўрин, Озарбойжон 90-ўрин, Қирғизистон 95-ўрин, Тожикистон 108-ўринда қайд этилган.
Мавзуга оид
14:47
Светофорлар “ақлли” тизимга уланади: транспорт оқимига қараб автоматик мослашади
08:41
Тошкентда 115-сонли автобус йўналиши янгиланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
18:21 / 03.12.2025