Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Қашқадарёда шиша заводи қуради
Инвестиция лойиҳаси Хитой компанияси томонидан икки босқичда амалга оширилади. Унга кўра, 10 гектар майдонда 50 минг квадрат метрли завод мажмуаси ва 2 минг квадрат метрли кварц қумини бойитиш комплекси қурилади. Умумий сармоя ҳажми 80 млн долларни ташкил этади.
Қашқадарё вилоятида шиша маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи завод қурилади, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.
Инвестиция лойиҳаси Хитой компанияси томонидан икки босқичда амалга оширилади. Унга кўра, 10 гектар майдонда 50 минг квадрат метрли завод мажмуаси ва 2 минг квадрат метрли кварц қумини бойитиш комплекси қурилади. Умумий сармоя ҳажми 80 млн долларни ташкил этади.
Завод ишга тушганидан сўнг ойига 300 минг тонна шиша маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Тайёр маҳсулотнинг асосий қисми ички бозор талабларини қондириш билан бирга, Марказий Осиё давлатлари ҳамда Афғонистонга экспорт қилинади.
Учрашув давомида вилоят ҳокими Муроджон Азимов инвесторларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди, шунингдек, лойиҳа келгусида барқарор ишлашида доимий қўллаб-қувватлашини таъкидлади.
Қайд этилишича, Қашқадарёда фаолият олиб бораётган Хитой компаниялари сони 80 тадан ошган.
Мавзуга оид
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026