Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12 давлат Фаластинни молиявий инқироздан қутқариш учун бирлашди
Коалиция Фаластин миллий маъмурияти дуч келган ва унинг учун ҳалокатга айланиши мумкин бўлган «энг кескин ва мисли кўрилмаган молиявий инқирозга» жавобан тузилган.
Фото: GEOFFROY VAN DER HASSELT/AFP
Франция ва иттифоқчилар Фаластин мухториятининг молиявий барқарорлигини таъминлаш учун Фавқулодда коалиция тузди. Бирлашманинг асосий мақсади миллий маъмуриятнинг ҳудудларни бошқариш, фуқароларга ҳаётий муҳим хизматларни кўрсатиш ва хавфсизликни таъминлаш қобилиятини сақлаб қолишдир, деб хабар берди Франция Ташқи ишлар вазирлиги.
Бирлашмани тузишда Белгия, Дания, Франция, Исландия, Ирландия, Япония, Норвегия, Саудия Арабистони, Словения, Испания, Швейцария ва Буюк Британия иштирок этди.
Коалиция Фаластин миллий маъмурияти дуч келган ва унинг учун ҳалокатга айланиши мумкин бўлган «энг кескин ва мисли кўрилмаган молиявий инқирозга» жавобан тузилган. Мамлакатлар вакилларининг таъкидлашича, Фаластинни қисқа муддатли қўллаб-қувватлаш етарли эмас: «халқаро молия институтлари иштирокида шаффофлик ва ҳисобдорликни қатъий таъминлаган ҳолда тизимли, башорат қилинадиган ва келишилган ёндашув» зарур.
Коалиция тузиш билан бирга, ушбу давлатлар ташқи ишлар вазирлари Исроилдан Фаластин маъмурияти ишига тўсқинлик қиладиган, уни заифлаштирадиган ёки қулашига олиб келиши мумкин бўлган ҳар қандай чора-тадбирларни тўхтатишни талаб қилди. Уларнинг таъкидлашича, Фаластиннинг молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш «фаластинликлар, исроилликлар ва бутун минтақа учун тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликка сармоядир».
Хабарда коалицияга аъзо давлатларнинг Фаластинга молиявий ёрдам миқдори ҳақида маълумот берилмаган.
Мавзуга оид
07:35
Ракета ўрнига нур: Исроил дунёдаги биринчи жанговар лазерни жойлаштириш арафасида
13:42 / 05.12.2025
Исроил «Евровидение-2026»да қатнашади, қатор давлатлар танловни бойкот қилади
15:51 / 02.12.2025
Нетаняҳу қандай айбловлар учун афв сўрамоқда ва бунинг имкони борми?
13:59 / 02.12.2025