Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда шахсий маълумотларни сақлаш қонуни инновацияни ўлдиряптими?
Дунё стартаплари AWS, Azure, GCP (Google) каби булутли хизматлардан фойдаланади, аммо уларнинг серверлари Ўзбекистонда йўқ. Халқаро компаниялар қиммат инфратузилма ўзгаришлари сабаб бозоримизга киришдан қочмоқда. Маҳаллий дата-марказлар қиммат ва ҳажман чекланган. Uztelecom монополияси янги дата-марказларга сармоя киритишни деярли имконсиз қилади, дея ёзди тадбиркор Акмал Пайзиев.
Мен IT соҳасида ишлайдиган инсон сифатида айтишим мумкинки, Ўзбекистондаги шахсий маълумотларни сақлаш талаби стартап экотизимида кутилмаган оқибатларга олиб келмоқда, дея ёзди тадбиркор Акмал Пайзиев.
Бугунги кундаги ҳолат:
Дунё стартаплари – AWS, Azure, GCP (Google) каби булутли хизматлардан фойдаланади, аммо уларнинг серверлари Ўзбекистонда йўқ. Халқаро компаниялар қиммат инфратузилма ўзгаришлари сабаб бозоримизга киришдан қочмоқда. Маҳаллий дата-марказлар қиммат ва ҳажман чекланган. Uztelecom монополияси янги дата-марказларга сармоя киритишни деярли имконсиз қилади. Электр ва сув танқислиги катта ҳажмли дата-марказларни куришни қийинлаштиради
Оқибатлар:
- Истеъдодли стартаплар қўшни мамлакатларга чиқиб кетмоқда;
- Халқаро технокомпаниялар Ўзбекистон бозорини четлаб ўтмоқда;
- Юқори харажатлар инновацияни оффшорга олиб кетмоқда;
- Маҳаллий бизнес минтақавий рақобатда орқада қолмоқда.
Қонун ёзувчилар учун “кирмай қолган инвестиция” ёки “яратилмай қолган стартап” муаммо эмасдек кўринади. Лекин айнан шундай қарорлар туфайли биз катта имкониятларни йўқотяпмиз. Масалан, Ўзбекистонда мижозлари бор Apple ёки Salesforce компаниялари персонал маълумотларни сақлаш қонунларига катта аҳамият бермай ишлайди, лекин шундай сервис яратмоқчи бўлган маҳаллий компания бу талаблар сабаб ўн марта ўйлаб кўради.
Бизда 2010-йилларда ҳам шундай вазият бўлган: картография соҳасида 1970-йиллардан қолган қонунлар туфайли лицензия олиб қонуний ишлаш жуда қийин эди. Лекин шу вақтда миллионлаб одамлар қонун талабларига амал қилмаган Google Maps хизматидан бемалол фойдаланишарди.
Яхшироқ ёндашув қандай бўлиши мумкин?
- Фақат ҳақиқатан ҳимоя талаб қиладиган маълумотлар (биометрик, молиявий) учун чеклов қўйиш;
- Умумий бизнес маълумотлари учун булутли инфратузилмалардан фойдаланишга рухсат бериш;
- Халқаро Cloud провайдерлар учун инвестиция киритишга рағбат яратиш;
- Uztelecom монополиясини йўқотиб, дата-марказлар ривожига соғлом рақобат орқали шароит яратиш;
Эстония, Сингапур ва БАА каби мамлакатлар глобал инфратузилмани қабул қилиб, фақат ҳақиқатан муҳим маълумотларни ҳимоя қилиш орқали технологик марказларга айланди.
Лазиз Адҳамовнинг айтишича, Zara Ўзбекистон бозорига киришда жуда қийналган. Сабаби – уларнинг мижозлар лояллик дастури маълумотлари асосий серверларда сақланади ва уни локал серверларга кўчириш осон иш эмас. Қатъий қонунчилик талаблари компания учун катта тўсиққа айланиб, бозорга кириш жараёнини қийинлаштирган. Шу боис халқаро брендлар Ўзбекистонга киришдан олдин икки марта ўйлайди.
Мавзуга оид
23:27 / 27.12.2024
Интернетда Volkswagenʼнинг 800 мингга яқин электромобили ҳайдовчиларига оид маълумотлар тарқалиб кетди
16:38 / 10.08.2023
“Яндекс-такси” атрофидаги хавотир: “ФСБ” хориждаги мижозларни ҳам кузата оладими?
21:03 / 19.06.2023
Google қидирув тизими фойдаланувчиларига пул тўлашга рози бўлди
11:15 / 21.11.2019