Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 19 йил муқаддам қамалган божхона инспектори айбсиз деб топилди
У бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, катта миқдордаги мандарин маҳсулотларини божхона баённомасида кўрсатмасдан, ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларидан қочишда хизмат лавозимидан фойдаланганликда, давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказишда айбланган.
Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, Ҳусниддин Чориев Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг божхона катта инспектори лавозимида ишлаган.
У бир гуруҳ шахслар билан жиноий тил бириктириб, катта миқдордаги мандарин маҳсулотларини божхона баённомасида кўрсатмасдан, ундирилиши лозим бўлган божхона тўловларидан қочишда хизмат лавозимидан фойдаланганликда, давлатга жуда кўп миқдорда зарар етказишда айбланган.
Қашқадарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанциясининг жорий йил 22 сентябрдаги ҳукмига мувофиқ Жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар судининг 2006 йил 31 октябрдаги ҳукми ва жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди апелляция инстанциясининг 2006 йил 27 декабрдаги ажрими бекор қилиниб, Ҳусниддин Чориев айбсиз деб топилди ва оқланди.
Мавзуга оид
09:00 / 16.06.2026
Фирибгарлар суд органлари номидан СМС юбормоқда
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
20:43 / 08.06.2026