Молия | 06:22 / 29.09.2025
5818
1 дақиқада ўқилади

Банклардаги муаммоли кредитлар миқдори 21,8 триллион сўмни ташкил этмоқда

Қайтарилмаётган ёки муддати ўтган фоизли қарзларнинг қарийб 14,9 триллион сўми давлат банкларига, 6,9 триллион сўми эса хусусий банкларга тўғри келади.

Фото: Kun.uz 

Марказий банк Ўзбекистондаги муаммоли кредитлар миқдори бўйича статистик рақамларни эълон қилди. 

Жорий йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, мамлакатдаги банкларда муаммоли кредитлар миқдори 21,8 триллион сўмни ташкил этган.  

Қайтарилмаётган ёки муддати ўтган фоизли қарзларнинг қарийб 14,9 триллион сўми давлат банкларига, 6,9 триллион сўми эса хусусий банкларга тўғри келади.

Энг кўп муаммоли кредитлар Миллий банкда — 3,1 триллион сўм.  

Агробанк (2,6 триллион сўм), Ўзсаноатқурилишбанк (2,4 триллион сўм), Асакабанк (1,9 триллион сўм) каби давлат банкларида ҳам қайтарилмаётган қарзлар улуши юқори.

Муаммоли кредитларнинг жами кредитлардаги энг юқори улуши Гарант банкда қайд этилган – 12,9 фоиз. 

Рўйхатда келтирилган 36та банкдан 5тасида муаммоли кредитлар мавжуд эмас.

Тайёрлаган:  Kun.uz Admin

Мавзуга оид