Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС гаровга олинган икки киши билан «алоқа узилганини» билдирди
Ҳамасчилар Исроилнинг Ғазо шаҳрига берган ҳаво ҳужумлари чоғида гаровга олинган икки киши билан «алоқа узилганини» даъво қилди. Улар ҳужумларни 24 соатга тўхтатишни талаб қилмоқда.
ҲАМАС гуруҳи жангчилари Исроил мудофаа кучлари (ЦАҲАЛ) ҳаво ҳужумлари туфайли 2023 йил 7 октябрда гаровга олинган икки исроиллик билан «алоқа узилганини» даъво қилмоқда, деб хабар берди AFP ва Reuters. Уларга кўра, Фаластин гуруҳининг ҳарбий қаноти "Иззад-Дин ал-Қассам" бригадаси 28 сентябр, якшанба куни ЦАҲАЛнинг Ғазо шаҳрининг Сабра ва Тал ал-Ҳава ҳудудларида сўнгги икки кун ичида олиб борган амалиётлари ортидан исроиллик Матан Ангрест ва Омри Миран билан алоқа узилганини маълум қилган.
Reuters хабар беришича, ҲАМАС Исроилни «гаровга олинганларни хавфли ҳудуддан олиб чиқиш» учун маҳаллий вақт билан соат 18:00 дан бошлаб 24 соат давомида ҳаво ҳужумларини тўхтатишга чақирган.
AFP эслатишича, ҲАМАС аввалроқ Исроил ва АҚШ фуқаролигига эга бўлган гаровга олинган шахс билан алоқа узилгани ҳақида хабар берган, бироқ у бир неча кундан кейин қўйиб юборилганди.
Мавзуга оид
00:14 / 29.06.2026
Исроил ҳукумати Усмонийлар империясида арманлар геноциди бўлганини тан олди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
09:17 / 20.06.2026
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026