Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистонда интернет буткул ўчирилди
Бу толибларнинг «ахлоққа риоя қилиш» сиёсати доирасида амалга оширилди.
Фото: WAKIL KOHSAR/AFP via Getty Images
Афғонистонда ўз нуқтайи назарига кўра «ахлоқсизликка қарши курашаётган» толиблар душанба куни мамлакатда интернетни бутунлай ўчириб қўйди. Бу ҳақда NetBlocks халқаро интернет мониторинги хизмати хабар берди.
«Афғонистонда толиблар расмийлари томонидан ахлоқ меъёрларини жорий этиш жараёнида интернетда бутунлай блэкаут юзага келди: эрталаб кўплаб тармоқлар босқичма-босқич ўчирилди; бу телефон алоқасига ҳам тааллуқли бўлмоқда», – дейилади NetBlocks хизматининг Mastodon.social ижтимоий тармоғидаги баёнотида.
Кобулда яшовчилар BBC мухбири билан суҳбатда иш куни охирида, маҳаллий вақт билан тахминан кечқурунги соат беш атрофида оптик толали кабелларда интернет ишламай қолганини айтишган.
AFP агентлиги Кобулдаги бўлими билан мобил телефонлар орқали ҳам боғланиб бўлмай қолганини маълум қилган.
Афғонистон бўйлаб мобил интернет ва сунъий йўлдош телевидениеси фаолиятида ҳам жиддий узилишлар кузатилмоқда. Бундан ташқари, Афғонистон пойтахтидан келган хабарларга кўра, у ерда Кобул аэропортидан рейслар бекор қилинган.
Толиблар бир неча ҳафта олдин мамлакатнинг турли вилоятларида оптик толали кабеллар орқали юқори тезликдаги интернет алоқасини узиб қўйишни бошлаган ва маҳаллий фойдаланувчилар интернет секинлашгани ёки бутунлай йўқолганидан шикоят қила бошлаганди.
Маҳаллий тадбиркорлар бу ҳолат давом этса, катта зарар кўришларини айтишмоқда.
Аввалроқ «Толибон» ҳукумати интернетнинг муқобил каналларини яратишини маълум қилганди.
«Афғонистон энди интернетни ўчириш бўйича Шимолий Корея билан рақобатда расман биринчи ўринни эгаллади», – дея ёзди X ижтимоий тармоғида маҳаллий 1TV телеканали собиқ бош муҳаррири Ҳамид Ҳайдарий душанба куни рўй берган тўлиқ узилишни шарҳлаб.
2021 йил августида ҳокимият тепасига келганидан буён толиблар Афғонистонда шариат меъёрларини ўзлари тушунган шаклда изчиллик билан жорий этиб келмоқда.
Уларнинг охирги қадамларидан бири – университетларда аёллар томонидан ёзилган китобларни ўрганишни тақиқлаш бўлганди.
Шу билан бир вақтда, улар инсон ҳуқуқлари ва жинсий зўравонлик ҳақидаги материалларни ўрганишни тақиқлаган.
Бунгача толиблар 12 ёшдан ошган аёллар ва қизлар учун мактаб ва бошқа таълимни бутунлай бекор қилганди.
Мавзуга оид
21:23 / 04.12.2025
Афғонистонда 13 ёшли бола қариндошларининг қотилини 80 000 томошабин олдида қатл қилди
20:27 / 02.12.2025
Тожикистон афғон чегарасини қўриқлаш учун Россиядан ҳарбий ёрдам сўради
19:03 / 02.12.2025
Тожик-афғон чегарасида яна икки хитойлик ҳалок бўлди, Хитой хавфсизликни таъминлашни талаб қилди
17:36 / 02.12.2025