Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ipak Yuli Bank’дан “Think Big” платформаси билан инновацион ребрендинг
Ўзбекистондаги етакчи хусусий банклардан бири — Ipak Yuli Bank ўз тарихида биринчи марта кенг кўламли ребрендингни амалга оширди. Бу янгиланиш банкнинг 35 йиллик меросини сақлаган ҳолда, уни глобал миқёсда янги стратегик ривожланиш босқичига олиб чиқишни кўзлайди.
Янги бренднинг марказида “Think Big / Катта мақсадлар сари” платформаси турибди. У нафақат маркетинг шиори, балки банкнинг янги фалсафаси — мижозларнинг амбициялари ва уларнинг орзуларига етишишида ҳамроҳ бўлиш тамойилини ифода этади.

“Биз учун ребрендинг — бу шунчаки логотип ёки корпоратив услубни янгилаш эмас. Биз учун бу — янги мақсадлар, янги интилишлар. Бу — замон билан ҳамнафас эканимизнинг, янада катта, янада дадил ва юқори марраларга интилаётганимизнинг манифести.

Янги услубий ўзгаришларимиз бизга мижозларимизга янада яқинроқ бўлиш имконини беради. Чунки биз биламиз: бугунги кундаги реал вазиятларда, мижозларимиз — ишбилармонлар бўладими ёки жисмоний шахслар — уларга яқинда турган, қўрқмай ва иккиланмай мурожаат қилиш мумкин бўлган банк керак. Шунчаки банк эмас — ҳақиқий ҳамкор. Биз учун бу ребрендинг — ана шу манифестнинг ўзи. Катта мақсадлар йўлида! Шундай одамлар учунки, улар амбицияга эга, хоҳ у бизнесда бўлсин, хоҳ шахсий ҳаëтда — улар ишонч билан билишсинки, биз уларнинг ёнидамиз. Барча ташаббусларида уларни қўллаб-қувватлаймиз, ҳамиша очиқ, ҳалол ва шаффоф бўламиз. Ҳеч қандай қўрқувсиз. Молия сектори кўпинча одамларга ноқулайлик туғдирадиган, тушуниш қийин бўлган соҳалардан бири эканини яхши тушунамиз. Биз эса аксинча — мижозларга яқинлашишни, соддалашишни хоҳлаймиз.

Эътиборимизни маҳсулотларга эмас, мижозларга қаратишни танладик. Шундагина ҳар бир мижоз ҳаëтига, унинг одатлари ва эҳтиёжларига мос келадиган ечимларни таклиф қилиш мумкин бўлади. Мижоз биздан нимани кутса — айнан шуни олсин”, дейди банкнинг маркетинг бўлими раҳбари Нана Мардоян.

Ipak Yuli Bank фаолиятини 1990 йилда Ўзбекистон мустақиллик остонасида биринчи хусусий банк сифатида бошлаган. У мамлакатда кичик бизнесни молиялаштиришда етакчилардан ҳисобланади. Кейинги йилларда:
· 1997 йилда биринчи халқаро кредит линияси,
· 2000-йилларда — микрокредитлаш, пластик карталар ва пул ўтказмалари,
· 2010-йилларда — рақамли банкинг ва халқаро инвесторлар (ADB, DEG, Triodos) билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Бугунги кунда банкнинг 2,5 миллиондан ортиқ мижозлари, 5 миллиондан зиёд карталари, 900+ банкомат ва 20 000 дан ортиқ терминаллари бор.
“Ipak Yuli Bank” ребрендинги рамзий янгиланиш эмас, балки амалиётда ҳам ўз ифодасини топмоқда. Think Big платформаси доирасида банк сўнгги икки йил ичида:
· Ўзбекистонда илк бор – Woman Card,
· VISA Start Sum,
· "Imkoniyatlar kartasi" кредит картаси,
· Дунёда биринчи — Visa PUBG MOBILE картаси,
· Visa Business корпоратив карталари каби янги маҳсулотларни тақдим этди.

Банк бошқарув раиси ўринбосари Форрух Исҳаковга кўра, мижозлар манфаати биринчи ўринда туради:
“Бугун банкимиз томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кенг кўламдаги банк хизматларини тақдим этиб келяпмиз. Асосий вазифамиз мижозларга молиявий инструментлардан тўлақонли фойдаланишда ўз ёрдамимизни кўрсатиш, “Мижоз банк учун эмас, балки банк мижоз учун” деган тамойилда иш олиб бориш ва мижозлар ишончини қозониш”.

Rebrending нафақат ташқи кўринишдаги ўзгариш, балки Ipak Yuli Bank’нинг миллий етакчидан — минтақавий молиявий институтга айланиш мақсадининг бошланишидир. Банк ҳозирда:
· ESG ва барқарор ривожланиш лойиҳаларига фаол киришмоқда,
· We-Finance кодексини имзолаган,
· ISO 9001 ва ISO 14001 халқаро стандартларига эга,
· Fitch (B) ва Moody’s (B1) рейтингларини олган,
· ADB’нинг TSCFP дастури доирасида Confirming Bank мақомини олган.
Ipak Yuli Bank ребрендинги Ўзбекистон молия секторидаги муҳим воқеликдир. У нафақат банкнинг янги стратегик йўналиши, балки мамлакат молиявий экотизимининг замонавийлашуви ва оммалашуви белгиси сифатида ҳам баҳоланиши мумкин.