Ipak Yuli Bank «Қаҳрамонлар даври» экологик ҳаракати ва Asian Book House нашриёти билан ҳамкорликда экологик алманахни тақдим этди. Алманахни яратишда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан бўлган болалар иштирок этди.
Китобга табиат ва атроф-муҳитни асраш мавзусидаги ҳикоялар, эртаклар, шеърлар ва расмлар киритилган. Алманахга киритилган барча ишлар болалар томонидан яратилган ва уларнинг сайёрамиз келажаги ва уни асраш қанчалик муҳимлиги ҳақидаги фикрларини акс эттиради.

Ушбу лойиҳа «Ipak Yuli Bank»нинг ESG ташаббусларининг бир қисми бўлиб, экологик таълимни қўллаб-қувватлаш, табиий ресурсларга масъулиятли муносабат маданиятини ривожлантириш ҳамда болалар ижодини рағбатлантиришга қаратилган.
«Қаҳрамонлар даври» экологик ҳаракати лойиҳанинг экологик ва таълим йўналишларини амалга оширишда ёрдам беришди, Asian Book House нашриёти эса алманах устида ишлаб, уни нашр этди.

«Бугунги кунда атроф-муҳит келажаги ҳақида кўпроқ ўйлайдиган ва уни сақлашда иштирок этишни хоҳлайдиган болалар қатори кенгаймоқда. Ушбу алманах уларнинг овозини эшитиш, ғоялари билан танишиш ва янги авлод экология мавзусига қандай қарашини ҳис қилиш имконини беради», — деб таъкидлашади лойиҳа ташкилотчилари.
Алманах барқарор келажак ва экологик тарбия мавзуси атрофида бизнес, жамоатчилик ташаббуслари ва ижодий ҳамжамиятни бирлаштирган ёрқин намунага айланди.

Китоб оилавий ўқиш, мактаб кутубхоналари ҳамда экология ва барқарор ривожланиш масалаларига қизиққан барча учун тавсия этилади.
Лойиҳа ҳақида
Экологик алманах «Ipak Yuli Bank», «Қаҳрамонлар даври» экологик ҳаракати ва Asian Book House нашриёти ҳамкорлигида яратилган. Китоб асосини табиатни асраш ва атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш мавзусига бағишланган болалар асарлари ва иллюстрациялари ташкил этади.

Лойиҳа ҳақида қўшимча маълумот:













