Жалб қилинган маблағлар ҳисобидан Ipak Yuli Bank мижозларининг ташқи савдо операцияларини, шунингдек республика ичидаги харидларни — хомашё, ускуналар, бутловчи қисмлар ва товарларни сотиб олишни молиялаштириши мумкин бўлади.
Молиялаштириш “Murabaha” исломий савдо молиялаштириш инструменти асосида амалга оширилади. Ушбу инструмент тадбиркорларга аниқ савдо шартномалари асосида мақсадли маблағларни олиш имконини бериб, хорижий ва маҳаллий етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларнинг шаффофлиги ва барқарорлигини таъминлайди.
Молиялаштириш линияси ҳажмининг оширилиши Ipak Yuli Bank ва ITFC ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлайди ҳамда Ўзбекистонда исломий молиявий маҳсулотларга бўлган талаб ортиб бораётганини акс эттиради.
Кенгайтирилган молиялаштириш линияси тадбиркорларнинг савдо операцияларини қўллаб-қувватлашни ривожлантиришга, экспортни диверсификация қилиш, импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш ва ўзбек бизнесининг халқаро савдо занжирларига интеграциясини қўллаб-қувватлайди.
Мазкур келишувни амалга ошириш хусусий сектор ривожи ва мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишига ҳисса қўшади.
ITFC ҳақида
Халқаро Ислом Савдо Молиялаштириш Корпорацияси (ITFC) — 2008 йилдан буён фаолият юритиб келаётган, бош қароргоҳи Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган Ислом тараққиёт банки гуруҳи (IsDB) таркибидаги автоном ташкилотдир. Корпорация IsDB гуруҳининг савдо молиялаштириш операцияларини бирлаштиради ва Ислом ҳамкорлик ташкилоти (OIC)га аъзо мамлакатлар учун савдо молиялаштириш ечимларининг етакчи таъминотчиларидан бири ҳисобланади. ITFC’нинг асосий вазифаси OIC мамлакатлари ўртасидаги савдони ривожлантириш ва уларнинг савдо салоҳиятини оширишдан иборат.
Ipak Yuli Bank ҳақида
1990 йили мустақил Ўзбекистоннинг биринчи хусусий банки сифатида ташкил этилган Ipak Yuli Bank бугунги кунда 4,5 миллиондан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади ҳамда чакана, корпоратив ва инвестицион маҳсулотларнинг кенг турини таклиф этади.
Банк томонидан 6 миллиондан ортиқ карта чиқарилган бўлиб, у мамлакат бўйлаб 900 дан зиёд банкомат ва 20 000 та POS-терминал тармоғига эга.
Ipak Yuli Bank Ўзбекистон банк секторидаги рақамли трансформация етакчиларидан бири бўлиб, мижозлар тажрибаси, инновациялар ва барқарор ривожланишга алоҳида эътибор қаратади. Банк ESG тамойилларига амал қилади, We-Finance кодексини имзолаган ҳамда ISO 9001 ва ISO 14001 халқаро сертификатларига эга.















