Спорт | 20:50 / 01.10.2025
5585
1 дақиқада ўқилади

«Андижон» тарихий ўйинда «Ал-Аҳлий» билан дуранг ўйнади

Андижонликлар ўз майдонида биринчи марта Осиё Чемпионлар Лигаси ўйинини ўтказди.

Фото: FC Andijan

Осиё Чемпионлар Лигаси 2 гуруҳ босқичидан ўрин олган «Андижон» ва Қатарнинг «Ал-Аҳлий» ўртасидаги баҳс голсиз якунланди. Ушбу турнир нуфузи жиҳатидан Осиё Чемпионлар Лигаси Элит мусобақасидан кейинги ўринда туради.

1 октябр куни Андижонда ўтказилган баҳсда томонлар дарвозани ишғол қилолмади. Бу андижонликларнинг ўз майдонида Осиё Чемпионлар Лигаси доирасидаги илк ўйини бўлди.

Бу натижадан сўнг, «Андижон» 2 очко жамғарди. Дастлабки турда жамоа Туркманистонда «Арқадағ» билан ҳам голсиз дурангни қайд этган эди.

«Андижон» турнирдаги навбатдаги ўйинини 22 октябр куни ўз майдонида Баҳрайннинг «Ал-Холидия» клубига қарши ўтказади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид