Таълим | 10:20 / 01.10.2025
2153
1 дақиқада ўқилади

Британия Ўзбекистонда хусусий мактабларни ривожлантиришга кўмаклашади

Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Буюк Британиянинг Dukes Education ташкилоти директори Тим Фиш билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Dukes Education раҳбари ташкилот фаолияти, жумладан компания ҳузуридаги мактаблар ва таълим муассасалари имкониятлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Мулоқот якунида компания ва мутасадди идоралар, қолаверса хусусий мактаблар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.

Dukes Education 2015 йилда Британияда ташкил этилган бўлиб, у мамлакатдаги энг нуфузли хусусий таълим тармоқларидан бири ҳисобланади. Ташкилот мактаблар, коллежлар, боғчалар ва таълим марказларини қамраб олади. Хусусан, унинг таркибида 30 дан ортиқ таълим муассасалари мавжуд. 

Компаниянинг Буюк Британия, Швейцария, Ирландия, Испания ҳамда Португалияда мактаблари мавжуд.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид