Жаҳон | 07:30 / 01.10.2025
7457
1 дақиқада ўқилади

Канадада оқ ва қора айиқ ўртасидаги тўқнашув тасвирга олинди

Исландиялик сайёҳ Жон Сигурдссон Лабрадорда саёҳат қилиб, ўзи имконсиз деб ўйлаган нарсанинг гувоҳи бўлди: кўз ўнгида оқ айиқ ва қора айиқ ўртасида тўқнашув содир бўлди ҳамда у ҳодисани камерага ёзиб олишга муваффақ бўлди.

Фото: Jon Sigurdsson

Саёҳатчи ва бир гуруҳ одамлар қирғоқда урғочи оқ айиқ ва унинг болалари ўтирганини кўриб қолишган. Сигурдссон уларни томоша қилаётганда, қияликдан баландроқда қора айиқ пайдо бўлиб, оқ айиққа яқинлашган. Одамлар тўқнашув муқаррар эканлигини тушунди — ва бу ҳақиқатан ҳам содир бўлди: урғочи оқ айиқ қора айиқни ҳайдаб юборди, Сигурдссон эса ўз фотосуратларини омма билан бўлишди.

Эркак Лабрадорда оқ айиқлар ва қора айиқлар ўртасидаги тўқнашувга гувоҳ бўлган одамлар ҳақидаги ҳикояларни эшитган бўлса-да, кўп йиллик саёҳатларида у ҳеч қачон бундай нарсани кўрмаганлигини тан олди. Бироқ, шу пайтгача ҳеч ким бундай тўқнашувни камерага суратга олишга улгурмаган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид