Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳорда экилган кўчатларнинг 27,5 миллионтаси қуриб қолди
“Яшил макон” дастури доирасида шу йил баҳорда экилган 137 миллионта кўчатнинг 27,5 миллионтаси ёки 20 фоизи қуриб қолган. Расмий изоҳга кўра, бунга сабаб – “баҳор ва ёз ўртасида иссиқ кунлар тез келиб қолган”. Шу боис энди дарахтларни кузда экиш кўпайтирилади.
Фото: Kun.uz
Ўзбекистон бўйлаб “Яшил макон” дастури доирасида баҳорда экилган 137 миллионта кўчатнинг 27,5 миллиони қуриб қолган.
Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев 26 сентябр кунги йиғилишда бу ҳолатни танқид қилган.
Расмий хабарга кўра, кўчатларнинг 20 фоизи қуриб қолганига сабаб – баҳор ва ёз ўртасида иссиқ кунлар тез келиб қолиши оқибатида кўчатлар унишга улгурмаган. Уларга одатдагидан 2-3 баробар кўп сув сарфлашга тўғри келмоқда.
“Шу муносабат билан дарахтни кузда экишни кўпайтириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу йилги куз мавсумида 125 миллион туп дарахт ва бута, баҳорда яна 75 миллионта экиш режалаштирилди. Бунда суғориш тизими ва имконияти йўқ жойларга кўчат экмаслик талаб қилиб қўйилди”, – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:00 / 30.11.2025
Ишлаб кетган қонунлар ва тўхтамаётган дарахткушлик — ҳафта дайжести
20:10 / 27.11.2025
“Зовурни ёпмоқчи бўлиб дарахтларга қирон келтиришди” – Бувайда туманидаги дарахткушлик тафсилоти
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
18:09 / 25.11.2025