Баҳор мавсумида қанча дарахт кўчатлари ўтқазилгани айтилди
Ўзбекистонда жорий йилнинг баҳорги мавсумида 130 млн тупдан ортиқ дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилди.

Фото: ИИБ ахборот хизмати
Экология вазирлиги қайд этишича, Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли учун қулай яшаш муҳитини шакллантириш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, 2025 йилнинг баҳорги мавсумида мамлакат бўйлаб жами 136 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари экилди. Бу борадаги ишлар давлат раҳбари томонидан 2021 йилда илгари сурилган “Яшил макон” лойиҳаси асосида тизимли равишда амалга оширилмоқда. Лойиҳа доирасида кейинги беш йилда ҳар йили 200 миллион тупдан дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчаларини экиш, республика ҳудудларидаги яшиллик даражасини 30 фоизга етказиш мақсад қилиб олинган.
Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш ҳамда чўлланишга қарши курашиш бошқармаси маълумотларига кўра, 2021 йил куз мавсумида 86 миллион, 2022 йилда 203 миллион, 2023 йилда 220 миллион, 2024 йилда эса 227 миллион туп дарахт ва буталар экилган. Умумий ҳисобда сўнгги тўрт йилда республика миқёсида 872 миллион туп дарахт ва бута кўчатлари ҳамда қаламчалари ўтқазилган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентнинг 4 та туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Жамият | 19:49
-
Тошкентнинг Оҳангарон шоҳкўчасида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади
Жамият | 19:43
-
Норвегия илк бор ядро хавфсизлиги бўйича стратегиясини тақдим этди
Жаҳон | 19:41
-
Арманистон ШҲТ аъзоси бўлишга қарор қилди
Жаҳон | 19:37
Мавзуга оид

15:40 / 24.06.2025
Чилонзорда яна дарахтлар кесилди. Экология органи сукутда

09:10 / 02.06.2025
Ўзбекистонда 2030 йилгача яшиллик даражаси 30 фоизга етказилади

14:09 / 20.05.2025
Дарахт кесиш учун ариза бераётганларни жамоатчилик кузатиб туради

21:37 / 29.04.2025