Кўчмас мулк | 16:26 / 02.10.2025
5798
2 дақиқада ўқилади

Бир хонали уй-жой ижараси энг қиммат шаҳарлар маълум қилинди

Лондон – бир хонали квартира ижараси энг қиммат шаҳар деб топилди. Кейинги ўринларда Сингапур, Вашингтон, Амстердам ва Дублин. Энг арзон ижара нархлари Бангладеш пойтахти Дакада қайд этилган. Бу ерда ижара баҳоси ойига ўртача 93 долларни ташкил этади.

Фото: РИА Новости / Алекс Макнотон

Риа Новости дунё миқёсида бир хонали квартира ижараси энг юқори бўлган шаҳарлар рейтингини тузиб чиқди.

Қайд этилишича, бу борада Лондон шаҳри етакчилик қилади. Буюк Британия пойтахтида 1 хонали квартира ижараси сентябр ойида ўртача 2800 долларни ташкил этган. Марказий ҳудудларида бу кўрсаткич 3100 долларгача етади. Сингапурда ҳам ижара нархи Лондонга нисбатан атиги бир неча долларга арзонроқ.

АҚШ пойтахти Вашингтонда ўртача нарх 2300 долларни ташкил этади. Бу кўрсаткич Голландиянинг Амстердам шаҳрида 2250 долларга, Дублинда эса 2200 долларга тенг. Рейкявикда (Исландия) эса 1 хонали квартиранинг ойлик ижараси ўртача 2160 доллар. Кейинги ўринларда Люксембург ва Гонконг (2000 доллар), Берн (1800 доллар) ва Копенгаген (1750 доллар) жойлашган. 

Шу билан бирга, энг арзон ижара нархлари Бангладеш пойтахти Дакада қайд этилган. Бу ерда квартира ижараси ойига ўртача 93 долларга тенг. Нархлар Покистоннинг Исломобод шаҳрида 158 доллар, Замбия пойтахти Лусакда ва Қоҳирада 175 доллар, Жазоирда 184 доллар, Ню Деҳлида эса 185 доллардан ошмайди.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид