Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда йигит қизни куч билан машинага ўтқазиб, олиб кетмоқчи бўлди
Тармоқларда тарқалган видеода йигит кўчада қизни машинасига мажбурлаб ўтқазмоқчи бўлгани акс этган. Вилоят ИИБ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Фото: Kun.uz
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ҳамидулло Сагдуллаевнинг Kun.uz’га билдиришича, ҳолат 1 октябр куни шаҳарнинг Гўри Амир маҳалласи ҳудудида юз берган.
Таъкидланишича, 2002 йилда туғилган йигит ўзига таниш бўлган қиз билан сайр қилиб юрган вақтида улар ўртасида келишмовчилик чиққан. Йигит келишмовчиликни ҳал қилиш мақсадида қизни машинага таклиф қилган, бироқ у рози бўлмагач уни машинага мажбурлаб ўтқазишга уринган.
Терговга қадар текширувлар давомида қиз йигитга нисбатан даъвоси йўқлигини маълум қилган.
Ҳолат юзасидан йигитга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси (майда безорилик) асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, судга юборилган.
Мавзуга оид
13:24 / 26.03.2026
Янгиланган Имом Бухорий мажмуасидан репортаж
11:26 / 23.03.2026
Ургутда кучли ёмғир оқибатида сел ҳодисаси кузатилди
08:57 / 19.03.2026
Самарқандда 38 килограммга яқин наркотик модда қўлга олинди
08:52 / 19.03.2026