Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Telegram Қозоғистонда офисини очди
Telegram расман Astana Hub аъзосига айланди, Қозоғистонда ўз офисини очди ва AIem.Ai марказида сунъий интеллект лабораторияларини ишга туширди.
Фото: akorda.kz
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Digital Bridge 2025 халқаро форуми доирасида Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров билан учрашди.
Оқўрда хабарига кўра, суҳбат чоғида таълим, сунъий интеллект ва киберхавфсизлик соҳаларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Президент мессенжернинг мамлакат рақамли кун тартибини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш борасидаги фаолиятини юқори баҳолади.
Қайд қилинишича, компания расман Astana Hub аъзосига айланди, Қозоғистонда ўз офисини очди ва AIem.Ai марказида сунъий интеллект лабораторияларини ишга туширди.
Таъкидланишича, Павел Дуров Қозоғистон раҳбарига сунъий интеллект соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Мавзуга оид
15:05 / 20.02.2026
Telegram: хорижий махсус хизматларда ёзишмаларга кириш имкони йўқ
13:09 / 18.02.2026
Telegram блокировкаси фонида: россияликлар Windows билан муаммолардан шикоят қилмоқда
16:45 / 10.02.2026
Россияда Telegram ишлашини «секинлаштириш» бошланди
15:21 / 27.01.2026