Жаҳон | 11:07 / 02.10.2025
2954
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Украинага яна 4 миллиард евро қарз ажратди

Маблағлар Россиянинг Европа Иттифоқидаги музлатилган активларидан тушган даромаддан ажратилган. Киев бу пулларни ижтимоий харажатлар, реконструкция ва мудофаа учун ишлатишга ваъда бермоқда.

Фото: Европа Иттифоқи

Европа Иттифоқи Украинага яна 4 миллиард евро миқдорида кредит ўтказди. «Транш Россия Марказий банкининг Европа Иттифоқидаги музлатилган активларидан тушган даромадлар ҳисобидан молиялаштирилди», — деб ёзди Украина бош вазири Юлия Свириденко 1 октябр, чоршанба куни Telegramʼда. Унинг айтишича, бу Европанинг мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашдаги қўллаб-қувватлаши муҳим белгисидир.

Свириденко Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ва Европа комиссари Валдис Домбровскисга ёрдам учун миннатдорчилик билдирди.

Киевдаги Молия вазирлиги тушунтирганидек, кредит ижтимоий тўловлар, инфратузилмани тиклаш ва ҳарбий эҳтиёжлар учун ишлатилиши мумкин.

Молия вазири Сергей Марченконинг таъкидлашича, Россия активларидан тушган даромадлардан фойдаланиш масаласи Украинанинг европалик ҳамкорлари билан музокаралари кун тартибида қолмоқда. Кремл бундай ҳаракатларни «ўғрилик» деб атади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид