Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиддада биринчи Ўзбекистон-Саудия тадбиркор аёллари форуми ўтказилади
Мамлакат Бош консулхонаси кўмагида Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова ва Жидда Савдо-саноат палатаси раиси маслаҳатчиси Султон ал-Ҳамид ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.
Томонлар шу йилнинг ноябр ойида Жидда шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Ўзбекистон – Саудия Арабистони тадбиркор аёллар биринчи форумини юқори даражада ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.
Султон ал-Ҳамид Саудия томони ушбу тадбирга пухта тайёргарлик кўраётганини билдирди ва форум юксак савияда ўтказилишига ишонтирди.
Мазкур форумда икки мамлакатнинг ҳунармандчилик, кийим-кечак ва текстил, дизайнер, мода, заргарлик, меҳмонхона ва туризм бизнеси, озиқ-овқат саноати ва пазандачилик соҳасида муваффақиятли фаолият юритаётган тадбиркор аёллари иштирок этади.
Шунингдек, тадбир доирасида тадбиркор аёллар ўртасида B2B шаклидаги мулоқот, мастер-класс, миллий ва замонавий кийим-кечаклар намойиши ҳамда икки мамлакат ишбилармон аёллари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026